... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Эрон раҳбарига таъзия билдирди


12:33, 13.11.2017 Жамият
 1 278

Эронда содир бўлган кучли зилзила икки юздан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида содир бўлган кучли зилзила муносабати билан Эрон Ислом Республикаси раҳбари Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий веб-саҳифасида хабар берилди.
 
Аввалроқ, 12 ноябрь куни Эроннинг Ироқ билан чегара ҳудудида кучли зилзила содир бўлгани ва ер силкиниши 7,2 магнитудада юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дастлаб Эронда зилзила оқибатида 141 киши қурбон бўлганлиги, Ироқда эса қурбонлар сони 6 кишига етганлиги хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонларининг сони 200  кишидан ортган. Бундан ташқари, мингдан ортиқ кишилар жабрлангани хабар қилинмоқда.
 Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳоний Эрондаги зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар