Бугун Президент солиқ масалаларига оид видеоселектор йиғилиши ўтказади
Жамият
−
08 Январь 2020
7114QALAMPIR.UZ манбасига кўра, бугун, 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Унда янги таҳрирдаги солиқ кодексини амалиётга тадбиқ этиш, 2020 йил давлат бюджети даромадлари прогнози бажариш борасида амалга оширилаётган тизимли чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинади.
Ушбу видеоселектор йиғилишида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларининг кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан ҳисоботлари эшитилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда янги Солиқ кодекси кучга кирди. Янги кодекс XXI бўлим, 71 боб ва 480та моддадан иборат.
LiveБарчаси