...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев декабрда Россияга боради


10:44, 27.11.2018 Жамият
 4 834

Илҳом Неъматов ва Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев ўртасида ўтган учрашувда сўз борган.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 26 ноябрь куни
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев ўртасида ўтган учрашувда сўз борган.
 
Учрашувда Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дейилади ТИВ тарқатган хабарда.  
 
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар