... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрини қайта қуриш лойиҳаси билан танишди


22:41, 10.01.2018 Жамият
 1 197

“Чирчиқ марказий деҳқон бозори” МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди
 
Давлат раҳбари Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбеккимёмаш” акциядорлик жамиятида бўлди ва бу ерда янги  лойиҳа билан танишди. Лойиҳада мавжуд металл қуйиш қуввати 1,7 минг тоннадан 4 минг тоннага оширилади. Маҳсулот сифати яхшиланади, энергия ва меҳнат ресурслари тежалади.
 
Президент шу ерда Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан танишди. “Чирчиқ марказий деҳқон бозори” МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди.
 
Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, “Чирчиқ” дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.
 
Шу ерда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилинди.  
 
Президент Шавкат Мирзиёевга “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ҳудудида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги машинасозлик соҳасини ривожлантириш дастури ҳақида маълумот берилди.
 
Президентга қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
 
Давлат раҳбари саноат тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беришини таъкидлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Чирчиққа ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар