Токио-2020 “маскотлари” дунё бўйлаб сафарга чиқди

Спорт

image

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари маскотлари Мирайтова ва Сомэйти бўлажак Олимпиадага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида махсус лойиҳада иштирок этишмоқда.

Улар биргаликда Олимпиада ва Паралимпиада мезбон шаҳарларига ташриф буюриб, маҳаллий аҳолига ўзига ҳос қувонч улашмоқда.

Мирайтова ва Сомэйти ушбу тур йўналишларини танлаш учун найзачалардан фойдаланишди. Натижада тур Испаниянинг Барселона шаҳридан бошланадиган бўлди. Шунингдек, маскотлар Халқаро Олимпия Қўмитаси ва Халқаро Паралимпия Қўмитасининг бош офисларида ҳам бўлишади.

Тур йўналиши: Барселона (Испания) → Париж (Франция) → Бонн (Германия, ХПҚ бош офиси) → Афина (Греция) → Лондон (Буюк Британия) → Лозанна (Швейцария, ХОҚ бош офиси).

Ўзбекистонлик вакиллари ҳар бир шаҳарда ушбу мамлакатда Токио Олимпиадасига йўлланма олган спортчилар билан кўришибгина қолмай, Олимпия марказларида ҳам меҳмон бўлишмоқда. Мирайтова ва Сомэйти айни пайтда Париж шаҳрида бўлиб туришибди. Сафар 31 март куни ХОҚ бош офисида якунига етади.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Токио-2020

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг