Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асосий вазифалари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Низом билан Департаментнинг асосий вазифалари белгиланди.

Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Департамент тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги фармони билан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Далват тили департамент

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг