Челябинскда ўзбекистонлик вафот этди

Жамият

image

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида ўзбекистонлик эркак автоҳалокат сабаб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа бугун, 26 июль куни рўй берган. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича,  Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетган. Натижада Б.Р. воқеа жойида вафот этган.  

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қиляпти. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Мақола муаллифи

Теглар

Челябинск

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг