Шавкат Мирзиёев Беларусга қачон бориши маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига ташрифи режалаштириляпти. Бу ҳақда икки давлат ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши вақтида маълум бўлди.

Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон Беларусь ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Беларусь Бош вазири Владимир Дворник иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бош вазир Владимир Дворникнинг сўзларига кўра, Беларусь давлати Ўзбекистон билан ишлаб чиқаришда кооперациялашувдан манфаатдор ва шу бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қиляпти.

“Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш мажмуалари, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, енгил саноатни энг муҳим йўналишлар деб айтиш мумкин. Биргаликда барпо этилган ишлаб чиқариш кооперацияларига алоҳида этибор қаратиляпти”, деб таъкидлади Дворник.

Унинг сўзларига кўра, беларусь компаниялари иштирокида Ўзбекистон газтранспорти ва газтақсимотини автоматлаштириш бўйича лойиҳалар энг йириклари бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг