Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: 22 яшар пиёда ҳалок бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида кеча, 7 июнь куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса соат тахминан 22:10ларда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида (“CRAFERS” заводи) юз берган.

Пойтахт ИИББ хабар беришича, пиёда, 22 ёшли Г.И. йўлни белгиланмаган жойидан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр нарида кесиб ўтаётган бўлган. Lacetti енгил автомашинаси ҳайдовчиси, 41 ёшли Х.Х. пиёдани уриб кетган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, Lacetti (ҳайдовчиси 49 ёшли Ю.А.) автомобили билан тўқнашган. Lacetti уриб кетиши оқибатида пиёда 39 ёшли К.Д. бошқарувида бўлган Shacman юк машинаси остида қолган.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ туфайли пиёда Г.И. ва Lacetti автомобили йўловчиси 38 ёшли О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. Cobalt йўловчиси, 23 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди. Lacetti автомобили ҳайдовчисига тиббий ёрдам амбулатор шароитда кўрсатилди, шундан кейин у касалхонадан чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёда йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр наридан кесиб ўтаётгани сабаб бўлган, дейилади ИИББ хабарида.

Тергов давомида Lacetti ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси ўрнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг