Макка ва Мадинада шаҳaрларида комендантлик соати жорий қилинди

Олам

image

Саудия Арабистони расмийлари мусулмонларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий этишди. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни "Al Arabiya" нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ҳар иккала шаҳар аҳолиси фавқулодда эҳтиёж туғилса, жумладан, озиқ-овқат харид қилиш ва тиббий хизмат олиш сабабли фақатгина 6:00 дан 15:00 гача уйларини тарк этишлари мумкин. Аҳоли имкон қадар ўзларининг маҳаллаларидан ташқарига чиқмасликлари керак.

Шунингдек, шаҳарлардаги барча тижорат фаолиятлари тўхтатилади. Фақат дорихоналар ва озиқ-овқат дўконлари ишлашига рухсат берилади. Қироллик Ички ишлар вазирлиги ушбу чоралар ҳарбий хизматчиларга, хавфсизлик хизмати ходимларига, оммавий ахборот воситаларига ва тиббиёт муассасаларида ишлайдиган одамларга тегишли эмаслигини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларига кўра, қиролликда коронавирус билан боғлиқ 1885 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 21 нафари вафот этган, 328 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Макка Мадина Коронавирус Карантин Комендантлик соати

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг