Лукашенко Россияга жиддий ҳазил қилди
Олам
−
25 Декабрь 2019
7851Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Федерациясини ўз мамлакатига қўшишни таклиф қилди. Лукашенко бунга Беларусь ва Россиядаги мухолифат ҳам қарши бўлмаслигини айтиб ўтди.
“Ягона давлат масаласида Россияда қабул қилинадиган энг оддий усул, албатта, Беларусда ҳам: сиз (Россия) Беларусь таркибиг қўшилади. Нима россияликлар қарши бўладими? Йўқ. Қарши бўлаётган беларуслар (мухолифат) ҳам рози. Эшитинг: Россия Беларусь таркибига қўшилади”, деган кулиб Лукашенко “Эхо Москва” радиостанцияси эшиттирувида.
Жорий йил охиригача икки мамлакатнинг иқтисодий тизимларини бир-бирига яқинлаштириш режаси имзоланиши тахмин қилинган эди. Бироқ йўл хариталарини тасдиқлаш давом этмоқда. Имзоланиши лозим бўлган ҳужжатлар орасида Беларусга етказиб бериладиган газ нархи, шунингдек, ягона солиқ қоидаларини яратиш масалалари мавжуд.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь