Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 35 нафарга кўпайди

Жамият

image

Тошкент ва Самарқандда 35 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4131 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 11 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 11 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 2017 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Тошкент шаҳридан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 1 нафардан.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 47 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. 

Бугунга келиб, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2062 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси (эркак) ушбу вилоятдан. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 31 ёшда. Эндиликда вилоятда тузалганлар 372 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4131 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг