2020 йилда газ ва электр нархи сезиларли даражада ошиши истисно этилмади
Жамият
−
16 Январь 2020
31459Жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда нархлар кўтарилиши билан боғлиқ ноаниқликлар сақланиб қолинаётгани қайд этилди ва бу масалага ойдинлик киритилди.
“Хизматлар соҳасида таннарх кўп ҳолларда иш ҳақи даражасига ва коммунал соҳада эса энергия манбалари нархларига боғлиқ бўлганлиги сабабли ушбу соҳаларда ноаниқликлар сақланиб колмоқда.
Шунингдек, иқтисодиётга электр энергияси ва газни узлуксиз етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш долзарблигининг ошиб бораётганлиги 2020 йилда улар нархларининг сезиларли даражада ошишини талаб этиши мумкин. Бу, ўз навбатида, асосий прогнозни қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин. Бироқ, ушбу омил бир марталик хусусиятга эга бўлиб, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича кейинги йиғилишларда эътиборга олинади.
Транспорт инфратузилмаси ва бозорлардаги рақобатни ривожлантириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш инфляциянинг барқарор секинлашишининг асосий омили ҳисобланади.
Марказий банк инфляцион омиллар хусусияти ва хатарларни диққат билан ўрганиб боради, инфляциянинг прогноз динамикасига нисбатан мустаҳкам ишонч ҳосил бўлган шароитда асосий ставкани пасайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилади”, дейилади маълумотда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси