Ўзбекистонда Facebook’га яна тақиқ ўрнатилдими?

Олам

image
Эрдўғаннинг оиласига таҳдид: Туркияда ижтимоий тармоқлар ёпилади north_east

Эрдўғаннинг оиласига таҳдид: Туркияда ижтимоий тармоқлар ёпилади

Сўнгги кунларда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Facebook ижтимоий тармоғи фаолиятида қатор узилишлар кузатилаётгани, уни ишлатиш қийинлашгани, айримлар қўл телефонидан, бошқалар эса компьютеридаги интернетдан ушбу саҳифага кира олмаётгани ҳақида шикоят қилмоқда. Улар орасида “Ўзбекистонда яна Facebook каби тармоқларга кириш ёпиб қўйилдими”, деган саволни ўртага ташлаётганлар ҳам йўқ эмас. “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Матбуот котиби Азамат Акобиров бунга аниқлик киритди. Жумладан у шундай дейди: 

“Сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларда Facebook’нинг ёмон ишлаётгани муҳокама қилинмоқда. Бир қанча ОАВ вакиллари мендан ушбу ҳолатга ўз муносабатимни билдиришимни сўрадилар. 

Шуни таъкидлашни истардимки, "Ўзкомназорат" ДУК алоқа хизматлари сифати устидан техник назоратни амалга оширади, операторлар ва провайдерларнинг техник инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади. 

Турли сайтларга киришни белгилаш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Биз уларга кириш мавжуд ё йўқлигини кузатмаймиз”, дейди Акобиров. 

Ўзбекистонда Facebook ва YouTube саҳифалари 2018 йилнинг охири, 2019 йилнинг бошларида узиб қўйилган эди. Азамат Акобиров ҳолатни изоҳларкан, Facebook’нинг ишламаётганига тармоқдаги техник носозликлар сабаб бўлаётган бўлиши мумкинлигини айтди. 

“Мутахассисларимиз маълумотларига кўра, интернет вақти-вақти билан турли сайтларга кириш имкониятлари ўзгариб туради. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу вазиятни турлича изоҳлайди: кимдир мобиль тармоқ орқали эркин кира олаётгани, ажратилган тармоқлар орқали эса қийинчилик билан киришаётганини айтса, бошқаларда эса аксинча. Ва яна кимдир киришда ҳеч қандай муаммога дуч келмаганини очиқлайди. 

Умуман олганда, Facebook’дан фойдаланишда оммавий чеклов борлигини айтишга ҳеч қандай асос йўқ. Эҳтимол, у ёки бу провайдер, операторнинг ускуналарини модернизация қилиши ёки профилактикаси билан боғлиқдир”, дейди Акобиров. 


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Ўзкомназорат

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг