Ички ишлар вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ўзгарди.

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров тайинланди.

Дониёр Қодиров 2019 йилнинг мартидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилаётганди. У 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган. 

Маълумот учун, Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида шу пайтгача Шавкат Мавлонов ишлаб келаётган эди. У бугун, ўз лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Тайинлов

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг