Жиззахда карантин бузилиши оқибатида мудҳиш воқеа содир бўлди
Жамият
−
13 Апрель 2020
17984Кеча,12 апрель куни Жиззах вилоятида мудҳиш йўл транспорти ҳодисаси рўй берди. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа шу куни соат 20:30 ларда Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, “Саноатчилар МФЙ” ҳудудидан ўтувчи 4Р35 автомобиль йўлида содир бўлган. 1985 йилда туғилган Р.А. ишончномасиз, ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Lacetti машинасини бошқариб кетаётган вақтда 1970 йилда туғилган У.Ж.ни уриб юборади.
Оғир тан жароҳати олган пиёда Дўстлик тумани шифохонаси “жонлантириш” бўлимига олиб келинади. Кўрсатилган тиббиё ёрдамга қарамай, У.Ж. шифохонада жон беради.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023