43 нафар ноқонуний кончи шахта қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Олам
−
29 Июнь 2019
5262Конго Демократик Республикасида шахтанининг ўпирилиб тушиши натижасида 43 нафар ноқонуний кончилар ҳалок бўлишди.
Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ҳодиса мамлакатнинг Луалаба провинциясида бўлиб ўтган. Шахта ширкатнинг уран лойиҳаларига қизиқиши сабаб ёпиб қўйилган эди. Аммо у ерда мунтазам равишда “сохта маъданчилар” фаолият кўрсатишган.
Шахта ўпирилиб тушганда, унинг ичида ўнлаб одамлар бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 43 кишини ташкил этмоқда.
Провинция губернатори Ришар Муйедж Мангес Манс бахтсиз ҳодисадан сўнг халққа мурожааат қилиб, мамлакат ҳудудидаги шахталардан ноқонуний тарзда тарзда фойдаланмасликка чақирди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь