... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ватандошлар билан учрашди


10:38, 21.09.2017 Жамият
 3 246

Президент АҚШдаги ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашди.
 
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарда, ўзбеклар АҚШда яшаб, ўз соҳаларида катта муваффақиятларга эришаётгани, улар орасида олимлар, ишбилармонлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар борлиги айтиб ўтилди.
 
Шавкат Мирзиёев “Америка Қўшма Штатларида сиз, қадрли юртдошларимиз билан учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. Мен ушбу ташриф чоғида сизлар билан чин дилдан, самимий суҳбатлашишни аввалдан режалаштириб қўйган эдим”, деди.
 
Бундан ташқари, Давлат раҳбари “Бугун сизлар билан очиқ мулоқот қилиб, сизлар билан яқиндан танишиш, мамлакатимиз олдида турган катта-катта вазифаларни амалга ошириш борасидаги фикр ва мулоҳазаларингиз, таклифларингиз билан ўртоқлашиш ғоят муҳим”, деган фикрларни айтди.
 
Президент 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Суд-ҳуқуқ, молия, кичик бизнес, туризм, тиббиёт соҳаларидаги ўзгаришлар тўғрисида, мамлакатда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, илм-фан ва таълимни ривожлантириш, замонавий кадрлар тайёрлаш бўйича улкан ишлар бошлангани ҳақида айтиб ўтди.
 
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мазкур учрашувда Президент учрашувга келган ҳар бир ватандошлар ҳаёти ва фаолияти билан қизиқди.
 
Шавкат Мирзиёев ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакат ривожига йўналтиришга даъват этди.
 
Мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларини Ўзбекистонга таклиф этди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф Ўзбекистонликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилором
08:47 22.09.2017

Узбекистонимизнинг бу тезликда ривожланиб, юксалишига юртбошимиз катта хисса кушяптилар. Буни хеч ким инкор килолмайди. Бахтимизга умрлари узок булсин. Бизнинг президентимиз дунё буйича биринчи уринни эгаллайдилар. Фахр билан хар бир килаётган ишларини кузатяпмиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар