Тошкент-Минск автопойгаси старт олди

Жамият

image

UzAuto Motors Service & Trade-In Center майдонидан Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобилларида Тошкент-Минск автопойгаси старт олди.

Пойганинг 4 минг километрлик йўналиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Беларусь ҳудудидан ўтади. Автопойгадан кўзланган мақсад истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини кўрсатишдир.

Беларуслик ОАВ вакиллари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Асака автомобиль заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.

Улар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида завод раҳбарияти Ўзбекистондаги автомобилсозлик соҳасининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Автопойгада беларуслик журналистлар ва уларнинг суратга олиш гуруҳи қатнашади. Улар мазкур пойгалардан репортажлар тайёрлаб боради. Автопойга вақтида тайёрланган материаллар Беларусь Республикасининг асосий интернет-портали – Tut.by, Onliner.by, Av.by, Abw.by да чоп этилади.

Автопойга ташкилотчиси UzAuto Motors компанияси.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент-Минск автопойгаси старт олди

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг