Чинозда автобус велосипедчини уриб кетди. Ҳодиса ҳалокатли якун топди
Жамият
−
12 Май 2020
8615Жорий йилнинг 11 май куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида велосипедчини машина уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни 20:30 ларда туман ҳудудидан ўтган “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 63-км.да ҳайдовчи 1983 йилда туғилган Ғ.М. “Isuzu SAZ NP 21” русумли автобусда Сирдарё вилоятидан Янгийўл шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган. У қаршисидан келаётган транспорт воситалари ёритгичлари йўлни кўриш имкониятини камайтиргани сабабли бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдаб келаётган фуқарони уриб юборади.
Оқибатда, 1987 йилда туғилган А.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.