Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ вақтинча тўхтатилади

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. 

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига кўра, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Бугун,  9 октябрь куни, Тошкент виляотининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрининг  “Ойбек” маҳалласи ҳудудидаги жами 557 та аҳоли хонадонларида ва 8 та улгуржи истеъмолчиларида соат 13:00 дан 18:00 гача, Тошкент тумани, “Масалбой” ҳудуди, “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудидаги жами жами 3680 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Тошкент тумани, “Чош-тепа” ҳудуди, “Сабзавот” маҳалласи, “Гулзор” кўчасидаги жами 50 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Бўстонлиқ тумани, “Кичиксой” маҳалласи, “Қардошлар” ва “Товоқсой” маҳалласи, “С.Раҳимов” кўчаларидаги жами 205 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Зангиота тумани, “Хонобод” ҳудуди, “Истиқлол” маҳалласи, “Миришкор” кўчаси  ҳудудидаги жами 180 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 10 минг 800 та аҳоли хонадонларида ва 60 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, Бўка шаҳри “Янги хаёт”, “Тошлоқ”, “Наврўз”, “Ўзбек”, “Дўстлик”, “Гулистон” ва “Маданият” маҳаллалари ҳудудида яшовчи жами 3 минг 500 та аҳоли хонадонларида ва 50 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, 2019 йил 10-12 октябрь кунлари Бекобод шаҳар, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи ҳудудида яшовчи жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан соат 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Газ Тошкент вилоятининг

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг