...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Вилоят аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўла таъминланмагани ачинарли ҳолат”


23:42, 28.01.2018 Жамият
 2 764

Шавкат Мирзиёевга жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектлари ва ер майдонларини ҳисобга олиш ва солиқ ундириш ҳисобидан бюджетга тушумлар, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари тўғрисидаги лойиҳаларни соҳа раҳбарлари тақдим қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Қашқадарё вилояти бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ тўловчилар сони, йирик корхоналар томонидан бюджетга тўланадиган тўловлар, жорий йилги прогноз кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар навбатдаги тақдимотда намойиш этилди.
 
Шавкат Мирзиёевга жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектлари ва ер майдонларини ҳисобга олиш ва солиқ ундириш ҳисобидан бюджетга тушумлар, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари тўғрисидаги лойиҳаларни соҳа раҳбарлари тақдим қилди. Давлат раҳбари бу борада уларнинг таклифларини тинглар экан, зарур кўрсатмалар берди, таклифлар билдирди.
 
Вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасида ичимлик суви олиш иншоотларини қуриш, 77 километр магистральтармоғи, 162 километр ички тармоқ тортиш, 16 та сув тақсимлаш иншооти қуриш кўзда тутилган.
 
Яна бир муҳим ташаббус Қашқадарё вилояти кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш дастурини амалга ошириш ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Вилоятда жами 1 минг 656 та кўп қаватли уй-жой бўлиб, уларга 151 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади. Маълумотларга кўра, ўтган йили 346 та кўп қаватли уй-жой таъмирланган. Тижорат банклари томонидан 13 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилги дастурда 48,1 миллиард сўм жалб этиш кўзда тутилган.
 
“Бугунги кунда вилоят аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўла таъминланмагани ачинарли ҳолат. Бу долзарб масалани қисқа вақтда ҳал қилиш учун бор имкониятимизни ишга солишимиз лозим”, деди давлат раҳбари.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар