Почтадан юбормоқчи эди, ўхшамади

Жамият

image

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Бироқ, шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситалариниг Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилди. 

Жумладан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаролар  В.М. ва О.Т. номига юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда  божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 30 дона “Золпидем” ҳамда 60 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

почта орқали

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг