... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин”


12:38, 12.06.2018 Жамият
 5 562

Давлат раҳбари Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
 
“Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаи. Мақсадимиз - маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин”, деди Шавкат Мирзиёев.








 
Президент тадбиркор ва мутахассислар билан суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қува Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар