Батарейкаларни йиғиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди

Жамият

image

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти 2020 йил 31 январдан бошлаб "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" ДУКнинг барча ҳудудий бўлинмаларига батарейкаларни йиғиш учун стандарт шаклдаги махсус контейнерларни, биринчи навбатда, чиқиндиларни йиғиш пунктларида ўрнатишни бошлаш топширган эди.

Худди ана шундай биринчи янги контейнерлар Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўрнатилди. Уларни аниқлаш жуда осон – улар шакли ва кўринишидар батарейкаларга ўхшайди.

“Дастлабки босқичда бозорларда ва бошқа гавжум жойларда 100 та контейнер ўрнатилди. Бу ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг бир қисмидир”, деди Фарғона вилояти “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси мутахассиси Мирзаолим Нурматов.

Маълумотларга кўра, Тошкентда "Махсустранс" ДУКнинг 530 та ва хусусий санитария компанияларининг 171 та контейнери пайдо бўлди. Уларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва контейнерлар мавжуд барча чиқиндиларни йиғиш пунктларини қамраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг