... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Менга бундай ғўдайганлар керак эмас” (видео)


15:26, 07.01.2018 Жамият
 19 768

Президент энг катта муаммо одамлар, айниқса, ёшлар ишсизлигини алоҳида таъкидлади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
 
Президент ташрифи давомида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
 
Сессияда Тошкент вилояти ҳокимлиги, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органларида фаолият тўғри ташкил қилинмаганини танқид қилиниб, Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов ва Тошкент вилояти  Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
 
Президент энг катта муаммо одамлар, айниқса, ёшлар ишсизлигини алоҳида таъкидлади.
 
“Тўртта раҳбар, тўртта тизим Тошкент вилоятида ишламаяпти, на прокурорнинг, на ички ишларнинг, на солиқнинг ва на ҳокимнинг... Бугун ўзимга хулосалар қилдим, прокурорни ҳам, ички ишларни ҳам, керак бўлса, бошқаларни ҳам ишдан оламан. Менга бундай ғўдайганлар керак эмас”, дейди Президент.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар