Андижонда портлаш! Жароҳатланганлар бор

Жамият

Андижонда кўп қаватли уйлардан бирида портлаш кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Воқеа бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Қайд этилишича, қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар шифохонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Портлаш Андижон Тергов департаменти

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг