Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди

Жамият

image

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Ҳужжатга кўра, юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин (ННТлар бундан мустасно).

(Амалда 6 ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– 3 ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган  ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йил ичида устав фонди шакллантирилмаганда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади).

Шунингдек, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

(Амалда Кодексда ушбу талаб назарда тутилмаган).

Маълумот ўрнида: ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тадбиркор

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг