Андижонда фуқаро хотинини уриб ўлдирди
Жамият
−
01 Июль 2019 7660 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 июнь куни Андижон вилоятида оилавий жанжал сабаб фуқаро ўз хотинининг ўлдириб қўйди.
Вилоятнинг Асака туманида жойлашган “Курама” МФЙда яшовчи, 43 ёшли М.А. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 38 ёшли Ш.А.нинг юзига қўли билан урган. Кучли зарб натижасида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, қотил М.А. қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси