Назарбоевадан бўшаган ўринга Тўқаев яқинидаги одамни қўйди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Маулен Ашимбаевни мамлакат парламенти Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармоннии имзолади. Мамлакат Марказий комиссияси ўз қарори билан буни тасдиқлади.

Маулен Ашимбаев бугунгача Президент администрацияси раҳбари биринчи ўринбосари вазифасини бажарган. У Сенат раиси бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. У 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дариға Назарбоева Маулен Ашимбаев

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг