Шавкат Мирзиёев БААга етиб борди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

Шавкат Мирзиёев эртага Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БАА

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг