Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Душанбега боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган бир қатор тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, ташриф санаси 2019 йилнинг 17-18 май кунларига белгиланган.

Делегация Душанбе шаҳрида “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали конференцияда ва “Марказий Осиё – Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг