Шароф Рашидовнинг қизи Ислом Каримов ҳақида

Жамият

1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг  Биринчи  котиби лавозимларида ишлаган Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов сабаб мустақилликдан сўнг отасининг номи тикланганини маълум қилди. У Ислом Каримов номидаги Республикаси хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган лавҳада шундай дейди: 

“Ниҳоят, юртдошларимиз, жумладан, дадамнинг ҳам бегуноҳ эканини дадил айта олган ва буни исботлаб берган инсон тарих майдонига чиқди. Бу улкан маънавий-руҳий ғалаба эди”.

Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан отасининг номи оқланиши, Ислом Каримов билан 1991 йилдаги илк учрашуви, Омбудсмен лавозимидаги фаолияти ҳамда падари бузруквори хусусидаги шахсий хотираларига бағишланган катта интервью юқоридаги слайдерда томоша қилишингиз мумкин. 

Mover’да томоша қилинг

 

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССРни 24 йил давомида бошқарган ҳамда республика халқининг катта меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлган инсон эди. Айнан Рашидов бошқаруви даврида, Тошкент шаҳри 1966 йилда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг қайтадан бунёд этилган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида “пахта иши” ёки “ўзбек иши” деб аталган уйдирмалар оқибатида Шароф Рашидов номи ноҳақ қораланиб, ўша мудҳиш йилларда минглаб бегуноҳ инсонлар ҳибсга олинган эди.

“Оиламиз таъқиб остида эди. Ислом Абдуғаниевич ҳокимиятга келгач, аввало, нафақат менинг отам, балки бутун халқнинг номини оқлашга бел боғлади”, деб хотирлайди Сайёра Шарофовна.

“Коммунистик партия ҳукмронлиги даврида Ўзбекистоннинг пок номини тиклашга киришмоқ учун улкан жасорат соҳиби бўлиш лозим эди”.

“Ислом Каримов юртдошларимизга инсон ўз Ватани учун сидқидилдан меҳнат қилса, халқи уни асло унутмаслигини эслатди”.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом-Каримов Сайёра-Рашидова Шароф-Рашидов

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар