Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов
Жамият
−
12 Февраль 2019
7612Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
ТИВ Матбуот хизмати маълумотига кўра, бошқарма бошлиғи лавозимига Азиз Носиров номзоди тасдиқланган.
Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган. Унда вазир Абдулазиз Комилов Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг янги бошлиғи Азиз Носировни таништирган.
Маълумот ўрнида, Азиз Носиров илгари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023