Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги ва рақиби аниқ

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум. 

Жорий йилнинг 24 февраль тонгида профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади. Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган жангда боксчига мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов бугунги кунга келиб проффесионал рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бешта баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган. 

Тажрибали Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг