Видео: Истанбулга сел келиб, торнадо ёпирилди
Олам
−
23 Июнь 2020
18635Туркиянинг Истанбул шаҳрига кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келди, баъзи кўчаларни сув босди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Кўчаларда сув одам тиззасигача кўтарилди. Биноларнинг ертўла қисмлари сувга тўлди. Ҳозирда қутқарувчилар ертўлалардаги одамларни эвакуация қилишяпти.
Истанбул четидаги Чаталжа ва Ҳадимкўй мавзеларида улкан торнадо юзага келди. Ижтимоий тармоқларда торнадо акс этган видео ва суратлар тарқалди.
Ноқулай об-ҳаво фабрикалардан бирининг томига зарар етказгани айтиляпти. Кучли ёмғир ва шамолдан энг кўп марказий туманлар: Таксим, Бешиктош, Ускудор, Ортакўй, Эсенюрт зарар кўргани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023