...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанбада об-ҳаво қовоғини солади


17:08, 13.04.2018 Бу қизиқ
 3 846

Юртимизнинг шимолий ҳудудларида ҳам ҳаво исиб бормоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 14 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +25...+27 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, бироз булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.
 
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Гулистон, Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража иссиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +8...+13, кундузи +22...+27 даража иссиқ бўлади. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!