Бепул сут кимларга берилиши маълум қилинди

Жамият

image

Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул сут ва бошқа нарсалар берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Юқорида қайд этилган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

– сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

– даволаш-профилактика озиқ-овқати;

– газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

– махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Аввалроқ, иш берувчи ишга кирувчидан қайси ҳужжатларни талаб қилиши тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Адлия Сут Меҳнат шароити ноқулай иш

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг