“Сетора” гуруҳи аъзолари 20 йилдан сўнг топишиб, саҳнага қайтмоқда

Маданият-санъат

image

2000 йиллар ёшлари орасида оммалашган “Сен борсан”, “Қарама”, “Вафодоринг”, “Хайр мактабим” қўшиқлари ижрочиси “Сетора” гуруҳи аъзолари 20 йилдан сўнг бирлашиб, ижодга қайтмоқчи. Бу ҳақдаги видеони қўшиқчи Лайло Галиева ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

Маълум бўлишича, кўп йиллик танаффусдан кейин гуруҳ аъзолари – Лайло Галиева, Феруза Латипова ва Камилла Хўжаева Дубайда учрашган.

“Биз болаликдан агар келажакда бўлиниб кетсак ҳам, кейинчалик дунёнинг ҳар қандай нуқтасида кўришиш истагида бўлганмиз. Шундай кунлардан бири келди ва биримиз Тошкентда, бошқамиз эса Америкада бўлишимизга қарамай Дубайда жамландик. Биз бу ерга нафақат дам олиш, балки қалбимизни янги оҳанглар билан тўлдириш учун келганмиз”, дейилади видео остидаги изоҳда.

Гуруҳнинг бирлашиши қўшиқчиларнинг мухлислари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди ҳамда улар "Сетора"дан “янги “шедевр”лар кутиб қолиши"ни билдирган.

Маълумот учун, "Сетора" гуруҳи 1998 йилнинг 1 мартида мактабдош Камилла Хўжаева, Лайло Галиева ва Феруза Латипова томонидан ташкил этилган. Ўз даврида улар ўзбек, рус, тожик ва форс тилларида қўшиқлар ижро этган. 2005 йилда гуруҳ “Тarona Records” овоз ёзиш студияси билан шартномасини бекор қилди ва номини “Се Танҳо” га ўзгартирди. Шундан сўнг гуруҳ “1-рақам” альбомини чиқарган, бир нечта клиплар суратга олган, аммо тез орада тарқалиб кетган. Гуруҳнинг тарқалишига Лайлонинг ўзини яккахон хонанда сифатида синаб кўриш истаги сабаб бўлгани айтилади. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сетора гуруҳи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар