Тошкент тажрибаси бутун республика бўйлаб татбиқ этилади

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган “махсус поликлиникалар” фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорида сўз борган. 

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида “махсус поликлиникалар” ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада пойтахт Тошкентдаги Ўзэкспомарказда коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази иш бошлади. Айни вақтда шундай марказлар Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида ҳам ташкил этилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Республика махсус комиссияси

Баҳолаганлар

726

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг