Ўзбекистон Қирғизистонга янги элчи юборди

Жамият

image

Хуршид Мирзахидов Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

"2020 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзахидов Бишкек шаҳрига етиб келди", дейилади вазирлик хабарида.

Хуршид Мирзахидов бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудида икки мамлакат аҳолиси ўртасида можаро юз берган эди. Кейинчалик, икки давлат ҳукумат раҳбарлари ўзаро учрашув ўтказишди. Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда расмий баёнот берди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Элчи Қирғизистонг

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг