Серж Гнабри фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
27 Март 2019
5106Милан вакиллари “Бавария” ҳужумчиси Серж Гнабрининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Football.ua манбаси хабарига кўра, Германия терма жамоасининг Голландияга қарши кечган ўйинида “россонерилар” скаути майдонда бўлган. Хабарингиз бор, ушбу ўйинда немислар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ва голларнинг бирига Гнабри муаллифлик қилган эди.
“Милан” 23 ёшли футболчи учун камида 50 млн. евро тўлаши керак бўлади. Гнабри жорий мавсум Мюнхен клуби сафида 31та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 7та голли пас берди.
Маълумот учун, март ойи бошларида “Бавария” клуби Гнабри билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023