Ўзбекистонга Россиядан кўпроқ пул ўтказиляпти
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
5995Ўзбекистонга Россиядан пул жўнатиш ҳажми ошди. Шу йилнинг II чорагида 1,2 миллиард доллар юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1 миллиард доллар эди.
2019 йилнинг дастлабки олти ойида Россиядан Ўзбекистонга 2 млрд. доллардан зиёд маблағ юборилган. Мамлакат ушбу кўрсаткич билан мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлардаги Тожикистон(1,1 млрд. доллар) ва Қирғизистон(935 млн. доллар)дан анча ўзиб кетди.
Пул жўнатмаларидаги ўсишнинг сабаби ўзбекистонликлар пул ишлаш мақсадида Россияга янада кўпроқ кетаётганидир. Зеро, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликда ҳамюртларимиз меҳнат қилишлари учун муносиб шароитлар яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Яқинда Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин Ўзбекистон Россия Федерациясига меҳнат миграцияси бўйича биринчи ўринда туришини таъкидлаб, “Жорий йил июль ойида Ўзбекистондан мигрантлар сони 2,5 миллион кишини ташкил этди. Биз учун бу Россия иқтисодиёти учун муҳим ҳисса ва Ўзбекистон иқтисодиётига кўмак ҳисобланади”, деган эди.
2014 йилда рублнинг “қулаши”, санкциялар ва бошқа воқеалар туфайли Россияга борадиган ўзбекистонлик мигрантлар сони қисқаришни бошлаган эди, бироқ 2016 йилга келиб ушбу оқим қайта тикланиб, ўсишни бошлади.
LiveБарчаси