Сергели туман судининг собиқ судьясига жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Судьялар Олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судьяси Ш.Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган. 

“Бироқ гумондор гўёки махсус тадбирда қўлга олингани ҳақидаги гаплар асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди. Қандай эҳтиёт чораси танлангани бўйича бизда маълумот йўқ”, дейди Судьялар Олий кенгаши матбуот котиби.

Шунингдек, судья Ш.Ю. Судьялар олий кенгаши қарорига асосан, жиноят иши қўзғатилишидан анча олдин лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг