Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 59 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистонда 317 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 514 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 332 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62055 нафар бемордан 59 095 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 446 нафар бемордан 317 нафари оғир, 102 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг