Энди МИБ ўз веб-сайтида бажараётган ишлари тўғрисида маълумотлар бериб туради

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори эълон қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси 2019 йил 1 октябрдан ўз расмий веб-сайтида бепул асосда қуйидагиларни назарда тутувчи ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизмати кўрсатиш тизимини жорий этади.

Ҳар бир ижро ҳужжатига маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ягона идентификация рақами (коди)ни киритади.

Шунингдек, автоматлаштирилган мониторинг тизимига ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг бориши ва ижро иши юритишнинг барча босқичлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси томонидан кўрилаётган чоралар ҳамда бажарилаётган ижро ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига доимий равишда киритиб боради.

Интернет тармоғи орқали ягона идентификация рақами (коди)дан фойдаланган ҳолда ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг боришини барча босқичларда кузатиш, шунингдек, мавжуд қарзни онлайн тарзда тўлаш ва бир вақтнинг ўзида ижро ҳужжати талабларининг бажарилганлигини қайд этиш имконияти яратилади.

Энг асосийси, ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали ҳам кўрсатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг