Мисрдаги оммавий ЙТҲда 18 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Март 2020
6083Бугун, 26 март куни Мисрнинг Қоҳира шаҳрида жойлашган Хелуан туманида оммавий йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди, 12 киши эса турли даражада яраланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қурилиш моллари ортилган юк машинаси катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, 15 та машинани босиб ўтган ва полиция блокпостида тўхтатилган.
Ҳалок бўлганларнинг аксариятини йўлда турган микроавтобус йўловчилари ташкил этмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолган ва у полиция томонидан ушланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023