...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатор Гавҳар Алимова ҳоким ўринбосари этиб сайланди


18:34, 06.12.2018 Жамият
 4 577

Гавҳар Алимова Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Бугун, 6 декабрь куни Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
 
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Регламент ва одоб комиссияси раисининг ўринбосари Гавҳар Алимова Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
 
Эслатиб ўтамиз, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, ўз навбатида, вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хотин-қизлар қўмитаси Гавҳар Алимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар