... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат тўй-ҳашамлар бўйича қарор чиқарди, лекин...


09:38, 31.03.2018 Жамият
 13 608

Ишчи гуруҳга умумлашган таҳлилий маълумот тақдим этиши топширилди.

30 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.
 
Аввалроқ Сенат томонидан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилганди.
 
Ушбу лойиҳа 5-25 март кунлари кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. Муҳокамалар жараёнида 400 мингдан ортиқ фуқаро қарорни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва фикрларни билдирди.


 
Оилавий тадбирларни тартибга солиш жамият учун ҳам муҳим ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги боис, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва фикрларни инобатга олиб, мазкур масалани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мукаммал ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
 
Ушбу қарор билан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб ушбу масаланинг ОАВ, шу жумладан интернет нашрларда фаол муҳокама қилинишини ташкил этиш, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида оилавий тадбирларни ўтказиш борасида шаклланган ўзига хос урф-одат ва анъаналарни аҳоли иштирокида чуқур ўрганиб чиқишдан иборат деб белгиланди. Ишчи гуруҳга муҳокамалар якуни бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига кўриб чиқиш учун тақдим этиш топширилди.
 
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек давлат ва нодавлат ташкилотларига тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиб, Ишчи гуруҳга асослантирилган таклиф киритиш топширилди.
 
Бундан ташқари, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази аҳоли кенг қатламлари ўртасида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича ижтимоий сўров ўтказиб, Ишчи гуруҳга умумлашган таҳлилий маълумот тақдим этиши топширилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тўй Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар