Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Президент Давстатқўм раисига янги ўринбосар тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 майдаги қарори билан Зоҳиджон Муродович Зиёев Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот-хавфсизлиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар тарқатди.

Зоҳиджон Зиёев 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавр босқичини, 2010 йилда Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети магистратура босқичини, шунингдек 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

З.Зиёев 2010-2012 йиллар мобайнида "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясида, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2017-2019 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайинлов Давстатқўм

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг